Ўзбекистон | 09:16 / 31.03.2021
3374
2 дақиқада ўқилади

Тарихий шаҳарларда «Олтин куз» халқаро симфоник мусиқа фестивали ўтказилади

Маданият вазирлиги, ТИВ, ИИВ, Миллий гвардия, ССВ, Туризм қўмитаси, “Илҳом” жамоат фонди, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Миллий телерадиокомпаниянинг “Олтин куз” халқаро симфоник мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

“Олтин куз” халқаро симфоник мусиқа фестивали 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба октябр ойида Тошкент шаҳрида ва кейинги йилларда мамлакатнинг бошқа тарихий шаҳарларидан бирида ўтказилади.

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси белгиланади.

Ташқи ишлар вазирлиги фестивалга ташриф буюрувчи иштирокчилар учун Маданият вазирлиги виза талабномаларига биноан Ўзбекистонга кириш визаларини Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларида, зарур ҳолларда “Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти”да консуллик йиғимлар ва ҳақиқий харажатлар ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминлайди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фестивал иштирокчилари учун меҳмонхоналардан жой брон қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

  • фестивал бўлиб ўтадиган жойларда тез тиббий ёрдам пунктларини ташкил этади;
  • фестивал ўтказиладиган вақтда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини назорат қилади;
  • фестивал олдидан ҳамда якунидан сўнг белгиланган тартибда биноларни дезинфекция қилиш ишларини амалга оширади.

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

  • Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди маблағлари;
  • Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг маблағлари;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид