Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкентда бинонинг бир қисми махсус ишчи ходимлар томонидан қулатилди
Тошкент шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган баланд бинонинг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги видео юзасидан расмий маълумот бериб, бу ҳолатда режали бузиш ишлари амалга оширилганини маълум қилди.
«Бугун, 31 март куни ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларидан бирида бинонинг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди.
Aслида, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг Aмир Темур кўчасида жойлашган собиқ «Aурум» ресторани жойлашган бинони режали бузиш ишлари акс этган тасвирлардир», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Маълум қилинишича, ушбу жойда кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган. Ушбу ишлар барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда девор билан ўраб олиниб бузиш ишлари амалга оширилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, 10 январ куни соат 17:10да Жиззах шаҳридаги «Зилол» маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушган эди.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026