Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Кобальт» ва «Ласетти» иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 27 март куни соат 13:30ларда, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида "Кобальт" русумли автомобил ҳайдовчиси ёмғир сабаб йўл сирпанчиқлигини инобатга олмасдан, тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва қатнов қисмини ажратувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан ўз йўлида келаётган "Ласетти" русумли автомобилга тўқнашган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, юз берган ҳодиса оқибатида "Ласетти" автомобилининг 31 ёшли ҳайдовчиси ва 33 ёшли йўловчиси ҳодиса жойида вафот этиб, 25 ёшли йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур аянчли ЙТҲ юзасидан туман ҳудудида ИИВ ЙҲХББ раҳбарлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирокида муҳокама бўлиб ўтди.


“Ўз йўлида, қоидаларга амал қилган ҳолда кетаётган "Ласетти" ҳайдовчиси ва йўловчисининг бевақт вафотига сабабчи бўлган "Кобальт" автомобили ҳайдовчисининг қоидабузарлиги жамоатчилик фаоллари томонидан кескин қораланди.
Бу каби содир бўлаётган йўллардаги бахтсиз ҳодисаларга сабаб ва омиллар муҳокама қилинди. Ёши улуғ, тажрибали фуқаролар ЙТҲларга қарши масъул ходимлар билан бир қаторда, ҳар бир ҳайдовчи ва пиёдалар бирдек курашиши зарурлигини таъкидлаб ўтишди.
Барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, белгиланган қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишни, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликни сўраб қоламиз”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид
18:16
10-синф ўқувчиси Тошкентдаги пойга вақтида BMWда уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди
12:20
ЙПХдан қочган BMW'лар иши: прокуратура суд қарорига протест киритди
10:47
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
10:35