Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда янги кўприк фойдаланишга топширилди
Андижон шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳудудини Регистон майдони билан туташтирувчи Мустақиллик шоҳкўчасида доимий тирбандлик мавжуд эди. Бугун ушбу кўча узра умумий узунлиги 48, баландлиги 5,7, кенглиги 3 метр бўлган кўприк фойдаланишга топширилди. Пиёдалар учун ер усти кўприги қурилишига 2713,6 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Кенг жамоатчилик иштирокида ўтган очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бевосита қатнашиб, «Андижон кўприклардан фойдаланиш» унитар корхонаси бунёдкорларига миннатдорлик билдирди. Янги бунёд этилган кўприк автомобиллар ҳаракатининг узлуксизлиги баробарида пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши хусусида сўз юритди.


Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026