Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риштон ва Сўх туманларини боғловчи йўл очилди
2019 йил ёзида очилиб, икки кундан сўнг ЕОИИ талаби билан ёпилган Риштон–Сўх йўли бугун, 1 апрель куни тантанали равишда қайта очилди.
1 апрель куни Фарғона вилояти Риштон туманидан Қирғизистон ҳудуди орқали Сўх анклавига борувчи йўлнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
«Риштон» божхона чегара постининг очилишида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Боткен вилояти губернатори Омурбек Сувоналиев бошчилигидаги расмийлар қатнашди.


Риштон–Сўх йўли 2019 йил августида ҳам очилган, аммо икки кун ўтиб яна ёпилганди. Кейинчалик Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бу Евросиё иқтисодий иттифоқи талаби эканини тушунтирганди.
19 километрлик бу йўл ёпиқлиги сабаб, сўхликлар Риштонга келиб кетиш учун 80 км айланма йўлни босиб ўтишига тўғри келаётганди.




Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келганди. Музокаралардан сўнг томонлар чегара борасидаги барча масалаларни 3 ой ичида ҳал этишга келишиб олишганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:41 / 09.06.2026
“Уй ичидан ўт ўсиб чиқяпти” – Риштондаги намунасиз уйларнинг аҳволи
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026