10:00 / 02.04.2021
2901

Бектемир туманини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри Бектемир туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, қуйидагилар Бектемир туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали улар даромади ва турмуш даражасини ошириш;
  • кичик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
  • саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали солиқ базасини кенгайтириш;
  • муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2022 йилларда Бектемир туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
  • 2021-2022 йилларда Бектемир туманида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати;
  • 2021-2022 йилларда Бектемир туманида йўл-транспорт инфратузилмаси тизими ва электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ҳамда алоқа тармоқларини яхшилаш, кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш чора-тадбирлари;
  • 2021-2022 йилларда Бектемир туманида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари.
Top