Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вобкент ва Боёвут туманлари ИИБга янги бошлиқлар тайинланди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Подполковник Азимжон Юсупович Холиқов Бухоро вилояти ИИБ Ғиждувон тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Холиқов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Ўктамжон Ёриевич Сойибов Бухоро вилояти ИИБ Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ў.Сойибов Бухоро вилояти ИИБ Ғиждувон тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи в.б. лавозимида фаолият юритган.
- 2020 йил августидан буён Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимида подполковник Азизжон Ражабович Ашуров ишлаб келаётганди.
Подполковник Жаҳонгир Эркинович Абрамов Сирдарё вилояти ИИБ Боёвут тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Абрамов Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
- Боёвут тумани ИИБ бошлиғи лавозимида шу вақтгача Ҳусан Бекмуродов ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
10:56 / 17.04.2026
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш йўлга қўйилди
15:23 / 13.04.2026
«Дежурний жабрланувчилар» иши. ИИВ ҳолатни ўрганмоқда
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
10:09 / 31.03.2026