Ўзбекистон | 08:37 / 02.04.2021
1855
1 дақиқада ўқилади

Навбаҳорликлар ҳашар йўли билан қишлоққа боғча қурадиган бўлди

Фото: KUN.UZ

Боғдод тумани марказидан 15 километр узоқлиқда жойлашган Навбаҳор қишлоғи аҳолиси ҳашар йўли билан боғча қурмоқчи.

Боғдод туманидаги Навбаҳор қишлоғининг ташкил топганига 45 йил бўлди. Ушбу ҳудудда болалар боғчаси мавжуд эмас. Навбаҳорликлар қишлоқдаги бўш ер майдонида болалар боғчасини ўз меҳнатлари билан бунёд этмоқчи.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, қишлоқ аҳлининг мазкур ташаббуси туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланган. Боғдод тумани ҳокими Восилжон Назаров маҳаллий аҳоли билан учрашиб, қурилиш учун танланган майдонни кўздан кечирган. 

Фуқаролар талабини маъқуллаган ҳоким танланган майдонда 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилишини, ҳозирда зарур ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани ва лойиҳалаш ишлари бошланганини маълум қилган.

Таъкидланишича, қуриладиган боғча биносини тўлиқ жиҳозлаш ва ёзги айвончалар барпо этиш учун маҳаллий бюджетдан ҳам маблағ ажратилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид