14:41 / 03.04.2021
2010

Жиззахда хотини билан ўзаро жанжаллашган эр уни пичоқлаб ўлдирди

Жиззах вилояти Дўстлик туманида хотинининг телеграмдаги ёзишмаларини ўқиган эр ўзаро жанжал ортидан унинг жонига қасд қилган ва уни пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда Жиззах вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабларидан бирида директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган 35 ёшли Ҳ.М. 2021 йил 31 март куни вақтинчалик ижарада яшаб келаётган хонадонда турмуш ўртоғининг жонига қасд қилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатга Ҳ.М. 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.М.нинг телеграмдаги ёзишмаларини ўқиб қолиши ва ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб бўлган. Жанжал оқибатида Ҳ.М. ўткир тиғли ошхона пичоғи билан М.М.нинг танасига икки маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Таъкидланишича, Ҳ.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top