Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода «Тутқунлик» фильмини тасвирга олиш жараёнларига старт берилди
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Бухорийлар» студияси томонидан «Тутқунлик» драмасининг тасвирга олиш ишларига старт берилди.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизматига кўра, мазкур фильм Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича 2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланади.

Кинокартинада асосан, турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдирига урғу берилади. Яқин Шарққа иш излаб борган ёш фельдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмга Рашид Маликов режиссёрлик қилмоқда. Сценарий муаллифи эса Азамат Қоржовов.
Мавзуга оид
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026