Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда тошқинлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясида юз берган тошқинлар ва кўчкилар оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, яна 5 киши бедарак йўқолди.
“Синьхуа” нашрининг маълум қилишича, табиий офат 4 апрелга ўтар кечаси юз берган. Унга кучли ёмғирлар сабаб бўлган. Бунинг оқибатида ўнлаб уйлар кўчки остида қолган, бир нечта иншоот ва кўприк тошқин билан ювилиб кетган.
Барча жабрланганлар шифохоналарга жойлаштирилган. Об-ҳаво мутахассислари ҳудудда давомли ёмғирлар ва кучли шамол бўлишини прогноз қилишмоқда.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026