15:27 / 05.04.2021
2300

Испанлар мамлакатга хорижий туристлар киритилишига қарши эканлиги маълум бўлди

Сўровда қатнашганларнинг 60 фоизга яқини мамлакатда чекловлар бекор қилинмагунга қадар чегараларни очмаслик кераклигини айтган.

Фото: Getty Images

Аксарият испанияликлар мамлакатга хорижлик туристлар киритилишига қарши чиқишди. Бу коронавирус пандемияси сабабли киритилган чекловлар билан боғлиқ, деб ёзади El Mundo нашри Sigma Dos маркази сўрови натижаларига таяниб.

Сўровда қатнашганларнинг 60 фоизга яқини мамлакатда чекловлар бекор қилинмагунга қадар чегараларни очмаслик кераклигини айтган. Иштирокчиларнинг 31 фоизга яқини эса хорижлик туристлар киришини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Шу билан бирга, аксарият қатнашувчилар (63,5 фоиз) вакцинация ёзгача пандемияни тугатишга ёрдам беришига шубҳа қилмоқда. Респондентларнинг 29,4 фоизи эса аксинча, вакцинацияга ишонишини билдирган.

Сўровда Испаниянинг минглаб фуқаролари иштирок этган.

 Испания ҳукумати 2021 йил ёзи охиригача аҳолининг катта қисмини эмлашни режалаштирган. Мамлакатда Moderna, Pfizer/BioNTech ва AstraZeneca вакциналари маъқулланган.

Top