Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27 фоизга пасайтирмоқда
“Uzbekistan Airports” АЖ 2021 йил 15 апрелдан ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, дейилади Транспорт вазирлиги тарқатган маълумотда.
Aсосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 фоизга пасайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланилади.
Пасайтирилган йиғим ва тарифлар халқаро авиация маълумотномаларида эълон қилинди, бу билан ИКAОга аъзо бўлган 190дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи барча авиакомпаниялар Ўзбекистон аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилди.
“Қабул қилинган қарор Ўзбекистон аэропортларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш ва ишлар самарадорлигини рағбатлантириш, аҳоли учун ҳаво транспортидаги ташишларни янада арзон қилиш учун замин яратади”, дейди “Uzbekistan Airports”АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Мавзуга оид
16:37 / 01.09.2024
“Реконструкция лойиҳаси узоғи 3 йилда ўзини қоплайди” — Тошкент халқаро аэропорти директори
16:23 / 12.07.2024
Урганч аэропортидан йўловчиларнинг Нукусга трансфери учун бепул автобус қўйилади
18:20 / 21.06.2024
Uzbekistan Airports АЖ бошқарувига раис тасдиқланди
19:10 / 31.01.2024