Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ бир гуруҳ америкаликларга қарши судда ютиб чиқди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир гуруҳ америкаликларга қарши суд ишида ютиб чиқди. Аввалроқ америкаликлар ЖССТни коронавирус пандемиясига жавоб беришда масъулиятсиз қилишда айблаганди.
Фото: Reuters
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, АҚШдаги суд Нью-Йорк штатининг Уэстчестер округида яшовчи 7 кишининг ЖССТ устидан судга берган даъво аризасини қондиришни рад этган.
АҚШ округ судьяси Кэти Сейбел ЖССТ 1948 йилдаги конституцияси ва халқаро ташкилотнинг иммунитети ҳақидаги қонунга кўра жамоавий арзномадан иммунитетга эга эканлигини маълум қилган.
Арз қилувчилар – коронавирусга чалинган шифокор ва 6 нафар маҳаллий фуқаро ЖССТ коронавирус эпидемияси бошида касалланишлар сонини камайтириб кўрсатгани ва глобал жавоб чораларини тезкорлик билан кўрмагани, бунинг оқибатида эса юз минглаб одамларга зарар етказилганини важ қилиб, халқаро ташкилотдан товон пули талаб қилган.
Суд чиқарган қарорга кўра, арзномада ЖССТ эпидемия бошида халқаро тиббий-санитар қоидаларга мувофиқ ўзининг вазифаларини бажара олмагани ва самарали бошқарувни таъминлай олмагани ҳақида умумий ва ноаниқ даъволар келтирилган.
Мавзуга оид
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
19:16 / 09.04.2026
Эронда АҚШ зарбалари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди
08:54 / 09.04.2026