Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти коронавирусга қарши эмланди
Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирусга қарши эмлаш миллий хавфсизлик масаласи эканлигини таъкидлаганди.
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда Тўқаевнинг матбуот котиби Берик Уали facebook саҳифасида маълум қилди.
«Бугун давлат раҳбари Қарағанда фармацевтика заводида ишлаб чиқарилган «Cпутник V» вакцинасини қабул қилди. Эмлашдан сўнг у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ҳеч қандай ножўя таъсир кузатилмади», — деб ёзди Уали.
Унинг ёзишича, «президент Қозоғистон фуқароларининг эмланиши ва жамоавий иммунитет шаклланишигина коронавирусни енгиш имконини беришига ишонади».
Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирусга қарши эмлаш миллий хавфсизлик масаласи эканлигини таъкидлаган ва вазият ўзгармайдиган бўлса, бутун ҳукуматни алмаштиришини айтганди.
Мавзуга оид
17:52 / 20.01.2026
Тўқаев Қозоғистонда вице-президент лавозимини тиклашни таклиф қилди
18:53 / 05.01.2026
Тўқаев МДҲ давлатлари президентлари қандай спорт тури билан шуғулланишини айтди
21:50 / 23.12.2025
Тўқаев Қозоғистонни тинчлик музокаралари майдони сифатида таклиф қилди
18:22 / 23.12.2025