Жамият | 14:15 / 06.04.2021
8333
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз шаҳрига вақтинчалик ҳоким бўлган қиз раҳбарликка тайинланди

Жорий йил январь ойида 10 кун давомида Шаҳрисабз шаҳар ҳокими вазифасини бажарган Сабрина Турсунова раҳбарлик лавозимига тайинланган.

Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасининг маълум қилишича, Сабрина Турсунова агентликнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.

С.Турсунова 1996 йил Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. 2016–2020 йилларда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетида таҳсил олган.

У 2020 йилдан буён Шаҳрисабз шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактабида рус тили фани ўқитувчиси вазифасида ишлаб келган.

Маълумот учун, Сабрина Турсунова жорий йил январь ойида 10 кун муддатда тажриба тариқасида Шаҳрисабз шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарган эди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид