Ўзбекистон | 13:27 / 07.04.2021
15301
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда халқаро курорт ташкил этилади 

Фото: Xalq so'zi

“Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қуйидагилар ташкил этилмоқда: 

  • “Зомин” туристик-рекреацион зонаси;
  • “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси;
  • туристик зона ҳудудида “Суффа платоси. 2 400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси.

Туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.

2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид