Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада бензин нархи кўтарилди
Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 март–4 апрел кунлари "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1,4 трлн сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,9 фоизга кам.
Биржа савдоларига 33 222,0 тонна АИ-80 маркали автомобил бензини қўйилди ва улардан 11 815,5 тоннаси, яъни 35,6 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 28 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6,27 млн сўмдан 6,28 млн сўмгача, яъни 0,2 фоизга кўтарилди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобил бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 6,30 млн сўмни, АИ-91 – 7,44 млн сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобил бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
15:24 / 01.07.2026