Жамият | 17:34 / 08.04.2021
25067
2 дақиқада ўқилади

Сергели йўналишида метро ҳаракати тикланди

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги поездлар ҳаракати соат 16:45да тикланди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК хабар бермоқда.

Бугун, 8 апрел куни Тошкент метросининг Сергели йўналишида ҳаракатланган поезд тўхтаб қолди. Ушбу йўналишда Чилонзор йўналишидаги “Олмазор” бекати томон ҳаракатланган метро поезди ер усти йўлида тўхтаб қолган.

“Ўзбекистон темир йўллари” маълумотига кўра, йўналишдаги ҳаракатини тўхтатиш сабаби - контакт рельсининг кронштейнни ушлаб туриш қурилмаларидан чиқиб кетиши оқибатида носозлик келиб чиққан. Воқеа юзасидан расмий суриштирув давом этаётгани, сабаблар ўрганилаётгани айтилган.

Сергели йўналиши 2020 йил декабрида ишга туширилганди. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 83 миллион долларни ташкил этиб, бу йўналиш “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан, бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида барпо қилинганди.

Ушбу йўналишда март ойида ҳам авария ҳолати содир бўлган, унда икки состав тўқнашиб кетганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти