Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид очилди
Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид очилди. Масжид Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси Эко Шри Маргианти ташаббуси билан барпо қилинган бўлиб, Гунадарма университети архитектор талабалари томонида лойиҳалаштирилган.
Масжид очилишида туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов онлайн тарзда нутқ сўзлаб, Индонезия мусулмонлари томонидан улуғ муҳаддис Имом ал-Бухорий номига масжид барпо қилиниши икки халқ ўртасидаги биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашини эътироф этди. Масжид очилишида Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси Улуғбек Рўзиқулов табрик сўзи билан иштирок этди ҳамда масжид учун эсдалик совғалари ҳадя қилди.

Масжид Ўзбекистонда мавжуд архитектура ечимлари асосида барпо этилди. Масжид нақшлари Шоҳизинда зиёратгоҳидан андоза олинган бўлса, ғиштларини теришда Бухородаги Пойи Калон масжидига ўхшаш тарзда ёндашилган. Масжиднинг олд тарафида Ҳазрати Имом (Ҳастимом) масжидида мавжуд миноралар каби икки минора қад ростлаган.

Қайд этилишича, ушбу масжид очилиши Ўзбекистон президентининг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони доирасида Индонезияда Ўзбекистоннинг бой исломий меросини тарғиб қилишга хизмат қилиши мумкин.


Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
17:00 / 20.05.2026
Ойига 1 млн зиёратчи: мажмуани обод сақлаш ечимлари нимада?
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
09:17 / 13.04.2026