Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Суперлигасида дарвоза тўрига ташқаридан кирган тўп ҳисобга олинди
Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тури доирасида «Машъал» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида кечган баҳсда меҳмонлар жамоаси ҳужумчисининг дарвоза томон берган зарбаси тўрга ташқи томондан кирди ва ҳакам бу ҳолатни гол деб ҳисоблади, учрашувда VAR тизимидан фойдаланилмагани учун гол бекор қилинмади.
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турида «Машъал» ва «Қўқон-1912» жамоалари учрашувида қанот ҳаками Руслан Серазитдинов меҳмонларнинг «фантом-голи»ни инобатга олди. Ўйин қўқонликларнинг ғалабаси билан якунланди - 0:2.
Ўйиннинг 52-дақиқасида «Қўқон-1912» ҳужумчиси Мўминжон Мелиев ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. У «Машъал» дарвозаси томон ўткир бурчакдан зарба йўллади, унинг зарбаси аниқ чиқмади, лекин тўп тўрнинг ташқи томонидан кириб дарвоза ичида пайдо бўлди.
Тасвирлардан маълум бўлишича, дарвоза тўри ҳажми меъёридан катта бўлгани учун тўп ундан осонлик билан ўтган.
Қанот ҳаками Руслан Серазитдиновга асосланиб ўйин бош ҳаками Вадим Агишев голни ҳисоблади. Бу ўйинда видеотакрорлардан фойдаланиш имконини берувчи тизимдан (VAR) фойдаланилмаган.
Мавзуга оид
23:12 / 27.02.2026
Мундиал йилидаги мавсум: ким фаворит?
20:37 / 27.02.2026
Суперлигадаги легионерларнинг 95 фоизи маҳаллий футболчилардан кам маош олади – Диёр Имомхўжаев
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
23:18 / 02.12.2025