Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 91 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди
Қашқадарёда қарийб бир асрни қаршилаётган онахон коронавирусга қарши эмланган. Бу ҳақда Қашқадарё ССБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун Қашқадарё вилояти Қарши тумани Омонтепа маҳалласи Қовчин қишлоғида яшовчи 91 ёшли Ойдин Хидирова коронавирусга қарши эмланган.
1930 йил туғилган онахон тумандаги 52-сонли оилавий поликлиникада эмланган.
Қайд этилишича, айни пайтда қарийб бир асрни қаршилаётган онахон ўзини ҳар доимгидан ҳам тетик ҳис қилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд вилоятида 100 ёшли отахон коронавирусга қарши эмлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026