Ўзбекистон | 14:07 / 09.04.2021
7629
1 дақиқада ўқилади

Якшанба куни ҳаво бироз салқинлашади 

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 21-26 даража иссиққача кўтарилади. Ушбу ҳарорат шу кунларнинг кўп йиллик қийматларидан 2-3 даражага юқори бўлади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида якшанба куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17-22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2-3 даража паст бўлади.

Шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид