Жаҳон | 21:46 / 12.04.2021
12122
1 дақиқада ўқилади

Украина Россия туфайли ЕХҲТ йиғилишини чақирди

АҚШнинг ЕХҲТдаги миссияси Россияда 48 соат давомида ўз ҳаракатларини изоҳлаш учун яна бир имконият бўлишини билдирди.

Фото: DPA

Украина Россиянинг ҳарбий фаоллиги туфайли ЕХҲТ йиғилишини чақирди. Бу ҳақда Украинанинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Евгений Цимбалюк ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

 "Украина Россиянинг Украина чегараси бўйлаб ва вақтинча эгаллаб олинган ҳудудларида ҳарбий фаоллигини сезиларли даражада оширгани масаласини кўриб чиқиш учун ЕХҲТнинг доимий кенгаши ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик форумининг қўшма йиғилишини чақирди", - деб ёзди у.

Ўз навбатида, АҚШнинг ЕХҲТдаги миссияси Россияда 48 соат давомида ўз ҳаракатларини изоҳлаш учун яна бир имконият бўлишини билдирди.

 "Россия қўшинлари ҳаракати ҳақида маълумот бериш ёки Вена ҳужжати бўйича шаффофликни таъминлашдан бош тортди. Биз Россияни мажбуриятларини бажаришга ва ўз ҳаракатлари юзасидан изоҳ беришга чақирамиз", - дейилади миссия хабарида.

 Россия ЕХҲТнинг 10 апрел куни ўтказилган йиғилишида қатнашишни рад этганди.

Мавзуга оид