Ўзбекистон | 09:02 / 13.04.2021
5819
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти «тўртлиги» тадбиркорлар билан учрашди

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Президент 8 апрель куни тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Навоий вилоятидаги 7 мингдан ортиқ тадбиркорлар муаммолари ечилмаётгани, улар фаолиятига тўсқинлик бўлаётгани, ҳудуддаги 10 та кичик саноат зонасининг 72 гектар ёки 66 фоиз ерига бирорта лойиҳа жойлаштирилмагани ҳақида айтиб ўтганди

12 апрель куни Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоят секторлар раҳбарлари тадбиркорлар билан учрашди. Навоий вилояти «тўртлиги» – вилоят ҳокими Қобул Турсунов, вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов, вилоят ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев ва вилоят ДСБ раҳбари Анвар Ботиралиев қарийб 5 соат давомида шаҳар ва туманлардан келган тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўришди.

Очиқ мулоқотда 150 нафарга яқин тадбиркор иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ва таклифларини билдирди. Мурожаатлар асосан имтиёзли маблағ ва ер ажратиш, электр энергияси ҳамда табиий газ масалаларида бўлди.

Аввалроқ, президент Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ва вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедовга “ҳайфсан” бериб, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Одил Ҳасанов, Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Исломбек Саидов ҳамда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Иноят Муҳаммадиевни лавозимидан озод этган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид