Жамият | 19:24 / 13.04.2021
2255
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳайвонлар учун Covid вакцинаси синовдан ўтказилади

Ўзбекистонда ҳайвонлар учун коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Анвар Суюнов Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: ТАСС

«Россия Федерациясида ҳайвонлар учун мўлжалланган COVID-19’га қарши «Карнивак-Ков» вакцинаси рўйхатдан ўтказилди.

Айни пайтда олимлар мазкур вакцина билан эмлангандан кейин ҳайвон танасида ковидга қарши иммунитет қанча вақт сақланишини ўрганмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, унинг энг кам муддати олти ой. Оммавий ишлаб чиқариш апрель ойи охирларида бошланиши кутилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари ва қўмита ҳузуридаги Ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги давлат илмий маркази олимлари россиялик ҳамкасблари билан мазкур вакцинанинг синов жараёнларини Ўзбекистонда ҳам ўтказиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда», – деди Анвар Суюнов.

Таъкидланишича, эмламанинг биринчи босқич синов жараёнлари юқори самара берса, иккинчи босқич синов жараёнлари Ўзбекистонда ҳам ўтказилади. 

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид