20:18 / 14.04.2021
5976

Туркия “ҳаво-ҳаво” синфидаги ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

 Туркия “ҳаво-ҳаво” синфидаги Bozdoğan ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда 14 апрелда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Twitter’даги саҳифасида маълум қилди. 

Фото: Tübitak SAGE

Унинг таъкидлашича, Туркия бунинг эвазига ушбу турдаги ракетани ишлаб чиқиш технологиясига эга саноқли давлатлар қаторидан жой олди. 

“Ёш муҳандисларимиз томонидан GÖKTUĞ лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган Bozdoğan “ҳаво-ҳаво” ракетаси нишонни биринчи уринишдаёқ йўқ қилди”, деб ёзган Эрдўған.

Маълумотларга кўра, Bozdoğan радиолокацион мўлжалга олиш тизими билан жиҳозланган катта таъсир радиусига эга ракета ҳисобланади. GÖKTUĞ лойиҳаси доирасида “ҳаво-ҳаво” синфидаги иккита ракета - Bozdoğan ва Gökdoğan ишлаб чиқилган. Ушбу ракеталар АҚШнинг 4-авлоддаги F-16 қирувчи самолётларида ва Туркияда ишлаб чиқилган ҳарбий самолётларда қўлланиши мумкин.

Top