Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Пахтачи тумани номини ўзгартиришни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган йиғилиш вақтида Пахтачи тумани номини ўзгартириш бўйича таклиф билдирди.
«Шу туман номи мени азалдан ўйлантиради. Менга шу Пахтачи деган ном ёқмайди-да. Нега у Пахтачи бўлиши керак? Тарихий номлар йўқмикин?
Тарихчилар бир ўтириб ўйлаб кўриши керак. Ахир бу ҳудуднинг ҳам тарихий жойлари бор. Ўзимизга муносиб ном қўяйлик», деган давлат раҳбари.
2019 йилнинг май ойидан буён Пахтачи тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Музаффар Ҳамдамов бугунги шароитлар ҳақида сўзлаб берди.
«Ишлаш учун барча имкониятларимиз бор. Қишлоқда биз учун давлат томонидан ажратилган уйимиздаги шароитлар шаҳардагидан яхши», – деди ҳоким.
«Мана шу жиҳатни айтганингдан хурсандман. Бир пайтлар бу нарса мени қаттиқ ўйлантирарди. Кадрларни жойларга жўнатардик, аммо керакли шароит қилиб берилмасди. У ўзи бориши мумкин, лекин оиласига зарур шароит йўқлиги муаммо бўларди. Мана, ҳозир барча шароитларни яратиб бердик», – деди президент.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026