Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда балиқ ови 45 кунга чекланди
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 26 апрелдан бошлаб 10 июнга қадар балиқ ови мутлақо чекланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги маълум қилди.
Ушбу чеклов Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 10 мартдаги буйруғига кўра ўрнатилган. Aмударё сув ҳавзасида шу йилнинг 10 мартидан 31 март санасигача, табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан 10 июнга қадар саноат усулида балиқ ови чекланган.
Юқоридаги талаблар бузилган пайтда ҳуқуқбузарларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли тартибда чора кўрилиши қўшимча қилинмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 01.10.2025
Бир ойда табиатга 46,7 млрд сўмлик зарар етказилди
12:45 / 20.09.2025
Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга қарийб 700 млн сўм зарар етди
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025