Ўзбекистон | 12:17 / 16.04.2021
5080
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида 80 минг аҳоли канализацияга илк бор уланади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

«2021 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан, 658 километр ичимлик сув тармоқлари ва 91та сув иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади ва натижада 210та қишлоқ ва маҳалладаги 270 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

Бундан ташқари, Қўшработ тумани ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 36 миллион долларлик лойиҳа бу йил якунланади. Натижада, Қўшработ тумани маркази ва 77та қишлоқдаги 65 минг нафар аҳоли ичимлик сув билан таъминланади.

Жаҳон банки иштирокида Самарқанд шаҳри оқова сув тизимини реконструкция қилиш бўйича 49 миллион долларлик лойиҳа ҳам жорий йилда якунланади.

Бунинг ҳисобига, Самарқанд шаҳрида 80 минг нафар аҳоли канализацияга илк бор уланиб, ушбу хизмат билан таъминланиш даражаси 64 фоиздан 85 фоизга етади.

Раматов, Саифназаров, Турдимов Жаҳон банки иштирокидаги Каттақўрғон шаҳрининг ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш бўйича 66 миллион долларлик лойиҳанинг қурилиш ишларини бошлашни тезлатиш керак. Чунки Каттақўрғон халқи буни кутиб турибди. Зарур бўлса, маблағни тезлатайлик.

Ушбу лойиҳа ҳисобига, Каттақўрғон шаҳри аҳолиси ичимлик сув таъминоти 95 фоизга ва канализация билан таъминланиш 90 фоизга етказилади. Жорий йилда 692 миллиард сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан, 1 минг 188 километр автомобил йўллари, жумладан, 1 минг 40 километр ички йўллар таъмирлансин. 

Аэропортга ёндош ҳудудда умумий қиймати 40 миллион доллар бўлган халқаро «КАРГО» маркази ташкил этилади. Бу халқаро «КАРГО» маркази қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жаҳон бозорига сифатли қилиб олиб чиқади. Энди 70 центнердан кам ғалла олинадиган бўлса, ерни беришимиздан фойда йўқ. Нима халққа, давлатга манфаатли бўлса, ўшани экамиз», – деди давлат раҳбари ўз нутқида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид