Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги божхонада психотроп дорилар олиб кираётган эркак ушланди
Андижон вилоятида божхоначилар «Nexia»да кучли таъсир қилувчи дорилар олиб кираётган эркакни тўхтатиб қолди.
Маълум қилинишича, Андижон вилоятида фуқаро М.М. бошқарувидаги «Nexia» машинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Автомобилнинг юкхонасида фуқаро М.М.га тегишли бўлган, умумий қиймати 66,5 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 770 дона «Лирика 300 мг» номли ва 560 дона «Регапен 300 мг» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда хориждан Ўзбекистонга олиб келинган қалбаки долларлар аниқланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Мавзуга оид
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
08:26 / 03.06.2026
Қўқонда йирик миқдордаги гашиш ва «Регапен» мусодара қилинди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026