Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия ҳукумати «Росатом»ни АЭС қурилиши бўйича тендердан чиқариб юборади
Чехия саноат ва савдо вазири Карел Гавличекнинг сўзларига кўра, «Росатом» ҳатто субпудратчи сифатида ҳам тендерда қатнаша олмайди.
Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси Чехиядаги Дуковани атом электр станциясининг янги энергия блоки қурилиши бўйича тендерда қатнашувчилар рўйхатидан чиқариб ташланади.
Бу ҳақда Чехия саноат ва савдо вазири Карел Гавличек маълум қилди, деб хабар берди РБК.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу яқин вақт ичида юз беради. У шунингдек, «Росатом» тендерда ҳатто субпудратчи сифатида ҳам қатнаша олмаслигини айтди.
«Бу мутлақо имконсиз», – деди у.
Бунгача Чехия бош вазири Андрей Бабиш ҳам Россия компаниясининг АЭС лойиҳасида иштирок этишига қарши чиққанди.
«Росатом» бош директори Алексей Лихачёв компания тендерда қатнашишни режалаштиргани ҳақида 2019 йил июлда маълум қилганди. Эндиликда тендерда қатнашиш учун учта номзод: Франциянинг EDF, Американинг Westinghouse ва Жанубий Кореянинг KHNP компаниялари қолди.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрелда расмий Прага Россия махсус хизматларини 2014 йилда Чехияда ўқ-дори омборхонасидаги портлашга алоқадорликда гумон қилиб, россиялик 18 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Праганинг фикрича, ушбу шахслар Россия махсус хизматларининг дипломатик ниқоб остида ишловчи ходимлари ҳисобланади.
Россия бунга жавобан Чехиянинг 20 нафар дипломатини «персона нон грата» деб эълон қилди.
Мавзуга оид
09:38 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Корейслар камбэк амалга оширди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026