Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лицейларга ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тартиби ўзгаради
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси Ўзбекистон президентининг “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 3 декабрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Президент қарори талаблари асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарори билан тасдиқланган академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда мазмуни такомиллаштирилди.
Лойиҳа бўйича:
- академик лицейларга ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш учун белгиланган камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талабни бекор қилиш;
- академик лицей педагог ходимларига қўйиладиган талабларни кучайтириш;
- танлов асосида ишга қабул қилиш шаффоф ва марказлаштирилган электрон механизм орқали амалга оширилиши, онлайн тарзда вакант ўринларга ўтказилаётган танловларга оид маълумотларни эълон қилиш ҳамда аризаларни қабул қилиш белгилаб қўйилди.
Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш адолатли, шаффоф тарзда ўтказилади, ўқитувчилар саралаб олинади ҳамда ўқитиш сифати ва самарадорлиги ошади, дейилади лойиҳада.
Мавзуга оид
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026