Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
2021 йилнинг 19 апрел куни соат тахминан 23:30ларда Беруний кўчасида (“Тинчлик” метро станцияси бекати ёнида) иккита транспорт воситасининг ўзаро тўқнашуви содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Самарқанд вилоятидан бўлган 23 ёшли Абдулло З. “Нексия-3” русумидаги автомобилни бошқара туриб, 25 ёшли Бунёд ҳайдаб кетаётган “Матиз” русумидаги машина билан тўқнашув содир этган.
Автомобилларнинг тўқнашуви оқибатида “Нексия-3” машинасида йўловчи сифатида кетаётган, Самарқанд вилоятида яшовчи 24 ёшли Моҳинур Т. тан жароҳати олиб тиббиёт муассасасига олиб борилган. “Нексия-3” ҳайдовчиси шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган. “Матиз” ҳайдовчиси эса воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасига “Нексия-3” ҳайдовчиси белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиб бошқарувни йўқотгани ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, бошқа машина билан тўқнашгани сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:13 / 29.04.2026
Тошкентда 12 та сунъий кўл ташкил этилади
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
17:33 / 27.04.2026
Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди
15:30 / 27.04.2026