Жаҳон | 21:15 / 21.04.2021
4866
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад Сурия президенти лавозимига ўз номзодини қўйди

Сурия президенти Башар Асад навбатдаги муддатга Сурия президенти лавозимига ўз номзодини қўйди. Мамлакатда 26 май куни президент сайловлари бўлиб ўтади.

Фото: AFP

«У президент сайловларида иштирок этиш учун ариза топширган олтинчи номзод бўлди», деб маълум қилган Суриянинг SANA ахборот агентлиги.

19 апрелдан номзодларни рўйхатдан ўтказиш бошланганди. Ҳозирча президент сайловларида иштирок этиш учун 6 киши, жумладан, Сурия тарихида президентликка илк аёл номзод ариза топширди.

Сайловларда парламентдаги овоз беришда камида 35 депутат овозини тўплай оладиган номзодларгина иштирок эта олади.

 Башар Асад 2000 йилда отаси Ҳафиз Асад ўлимидан кейин Сурияга раҳбарлик қилиб келмоқда. У 2014 йилда ўтган охирги президент сайловларида 88,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонганди. Мамлакат конституциясига кўра, Асад яна бир марта 7 йиллик муддатга сайланиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид