Жамият | 15:53 / 22.04.2021
11500
3 дақиқада ўқилади

Асакадаги паррандачилар маҳалласи: улар жўжа боқиб миллионлар ишлашмоқда

Асакада яшаш уйининг кичик хонасини ажратиб, жўжа боқиб даромад топаётган оилалар ҳақида эшитишимиз ҳамоно туманидаги «Бахрин» МФЙга ташриф буюрдик. Маҳалла вилоятда ўзининг зотдор товуқлари, турли хилдаги жўжалари билан донг таратган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Чиндан ҳам, Баҳриндаги қай бир хонадонга кирманг — парранда парваришланаётганига гувоҳ бўласиз. Даставвал маҳалладаги Нафиса Мирзажонова хонадонида бўлдик. Хонадон соҳибаси мавсумга қараб 3 хоналик жойда 3-4 мингта жўжаларни парваришлайди. Уларга дон-сув беради.

«Бу иш билан 4-5 йилдан бери шуғулланаман, — дейди биз билан суҳбатда Нафиса Мирзажонова. — 1000-2000 тадан жўжани 4500 сўмдан олиб парвариш қиламиз. 15-20 кун боқиб, 8-10 минг сўмдан сотамиз. Шуни орқасидан бола-чақа боқяпмиз. Уй-жой қилдик, машина олдик. Ишимиз қийин эмас, 2 та фарзандим билан бемалол барчасига улгураман».

Янги очиб чиққан жўжалар 10-15 кунлик парваришдан сўнг харидорлар томонидан олиб кетилади ва шу кунларда фойда ўртача 2-3 миллион сўм атрофида бўлади. Бу дегани оила бир ойда 7-8 миллион сўм соф фойда кўрмоқда.

Бу ерда асосан маҳаллий тил билан айтганда, «Қора товуқ» зоти жўжалари парваришланади. Сабаби — бу товуқнинг тухуми шифобахш саналади ва ўта харидоргир.

Жўжа парваришлашда меҳнати у даражада оғир эмас. Кундалик қаров, сув ва дон бериш, хона ҳароратини етарли даражада ушлаб туриш кифоя.

Кунига мингга яқин тухумни истеъмол учун бозорларга етказиб бераётган фермер Насибилло Мамадалиев хонадонига ҳам кирдик. Ушбу хонадонда мингта товуқ боқилади ва уларнинг 92-93 фоизидан тухум олинади.

«Товуқ етти хазининг бири, — дейди фермер биз билан суҳбатда. — Бунга катта меҳнат ҳам кетмайди. Суви ва озуқаси ўз вақтида берилса ойига мингта товуғи бор хонадон ўртача 8-10 миллион сўм бемалол даромад қилса бўлади. Биз оиладагилар билан шу мингта товуқни уйда қараймиз. Фермамизда ҳам товуқлар кўп.

Маҳалладаги меҳнаткаш аҳоли билан гаплашар эканмиз, ҳақиқатда паррандачиликдан ҳам яхши даромад олиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилдик.

Меҳнат қилган ва ўз меҳнатини қадрлаган инсонлар яхши даромадга эга бўладилар.

Абдували Қурбонов, Kun.uz мухбири
Монтаж устаси: Боймирза Халилов

Мавзуга оид

Эълонлар

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич