Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия компанияси Сурхондарё вилоятида янги ИЭС қуради
2021 йилнинг 19 апрел куни “Stone City Energy” (Нидерландия) компанияси билан Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станциясидан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қуввати 1 560 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳа 2024 йил якунига бориб ишга туширилиши режалаштирилган.
Замонавий технологиялардан фойдаланиш натижасида барпо этилиши режалаштирилган янги иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард куб метр табиий газ сарфига эга бўлиб, 1,1 миллиард куб метр газни тежайди. Унинг фойдали иш коэффициенти 63 фоизни ташкил этади.
Лойиҳа доирасида янги технологиялар, шу жумладан HL синфидаги замонавий буғ-газ қурилмалари (Siemens Energy томонидан ишлаб чиқарилган) татбиқ этилади.
Станция қурилиши давомида 2 000дан ортиқ иш ўрни яратилади ва ИЭС ишга туширилгач, 150 нафарга яқин мутахассис доимий иш билан таъминланади.
2020 йилнинг декабр ойидан бошлаб ўтказилган тадқиқотлар натижасида Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши учун 150 гектар ер майдони ажратилди.
Ҳужжатларга кўра, инвестор ушбу иссиқлик электр станциясини лойиҳалаштиради, молиялаштиради, қуради, ишга туширади, 25 йил давомида фойдаланади ва бошқаради.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026