Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 51-штат ташкил этилиши учун овоз берилди
Янги штат АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ва инсон ҳуқуқлари курашчиси Фредерик Дуглас шарафига Вашингтон, Дуглас ҳамдўстлиги деб номланиши кутилмоқда.
Фото: Shutterstock
АҚШ вакиллар палатаси пойтахт Вашингтонга штат мақомини бериш учун овоз беришди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Янги штат ташкил этилишига палатанинг 216 нафар аъзоси овоз берган, 208 нафари қарши чиққан. Энди қонун лойиҳаси Сенатга тақдим этилади.
Қонун лойиҳаси Сенат томонидан қабул қилиниб, президент томонидан имзоланадиган бўлса, Вашингтонга 51-штат мақомини олиш ҳуқуқини берувчи қонунга айланади.
Янги штат АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ва инсон ҳуқуқлари курашчиси Фредерик Дуглас шарафига Вашингтон, Дуглас ҳамдўстлиги деб номланиши кутилмоқда.
Штат ташкил этиладиган бўлса, Сенатда икки нафар вакилига эга бўлади.
Қонун лойиҳасига кўра, янги штат ҳудуди ҳукумат бинолари ва ёдгорликлардан ташқари бутун пойтахт ҳудудини ўз ичига олади.
Мавзуга оид
23:09 / 23.01.2026
АҚШ энг йирик гиёҳвандлик империяларидан бирини яратган собиқ спортчини қўлга олди
22:44 / 23.01.2026
«Бош режа бор, "Б" режа йўқ» – АҚШнинг Янги Ғазо режаси тафсилотлари
22:37 / 23.01.2026
АҚШ расман ЖССТ таркибидан чиқди
14:35 / 23.01.2026