Ўзбекистон | 18:17 / 24.04.2021
2916
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 40 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган "Ласетти" русумли автомобиль тўхтатилганда, унинг ичида умумий қиймати 40,5 миллион сўмлик 108 дона “Неотон” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур автомобиль М.У. бошқарувида бўлган. Сифати кафолатланмаган дори воситалари эса фуқаро А.А.га тегишли бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, Катта миқдорда Трамадол ва Лирика дори воситалари тўхтатиб қолинганлигини хабар қилган эдик.

Мавзуга оид