Марказий банк пластик карта эгаларини огоҳликка чақирди
Марказий банк пластик карта эгаларидан телефонга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик СМС-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтмасликка чақирмоқда.
Марказий банк ахборотида таъкидланишича, мобил телефонга келган бир марталик СМС-код, мобил иловалар, веб-иловаларга кириш ҳуқуқини берувчи логин ва пароллар банк ходимлари томонидан сўралмаслиги, шу боис ҳеч кимга бундай маълумотларни бермаслик зарурлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар, телевидение, расмий манбалар орқали доимий огоҳлантиришлар бериб борилмоқда.
Шунга қарамай, фуқаролар орасида фирибгарларнинг психологик таъсирига тушиб, алданиб қолиш ҳолатлари учрамоқда.
Фойдаланувчиларнинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини Марказий банк, тижорат банки, тўлов ташкилоти ёки тўлов тизими операторининг номидан хавфсизлик, пластик карта, мижозларни қўллаб-қувватлаш ёки бошқа бўлим ходими деб таништириб, мобил илова бузилгани, банк картаси блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ва шу каби турли уйдирмаларни келтирган ҳолда дарҳол чора кўрилмаса, барча маблағлардан айрилиши ҳақида айтиб, фирибгарлар томонидан ижтимоий инженерингни қўллаган ҳолда турли психологик босим ўтказишга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.
Марказий банк турли фирибгарлик йўли билан банк карталаридаги пул маблағлари ечилишига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларни огоҳлантиради:
Ҳеч қачон телефонингизга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган СМС-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтманг. Улар сиздан олган маълумотлар (СМС код, логин ва парол ва ҳ.к) орқали банк картангиздаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки сизнинг рухсатингизсиз бошқариш имконини қўлга киритади.
Аввалроқ, Uzcard ва Humo компаниялари ўртасида имзоланган келишувга асосан, 2021 йилнинг охирига қадар тўлов тизими терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлаши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024