Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда нефт танкерига дрондан зарба берилди
Суриянинг Баниёс шаҳри яқинида турган нефт танкерига дрондан зарба берилди. SANA ахборот агентлигининг хабар беришича, бунинг оқибатида кемада ёнғин чиққан.
Кема Ливан сув ҳудуди томондан 2та снаряд билан ўққа тутилган. Снарядлардан бири кеманинг тумшуқ қисмига тегиб, унга катта зарар етказмаган. Бироқ иккинчи снаряд палубага тушиб, жиддий талафотга олиб келган.
Айни вақтга келиб ёнғинни тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлинган.
Таъкидланишича, ҳужум оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Al-Hadath телеканалининг хабар беришича, ҳужумга Эрон танкери учраган бўлиши мумкин.
Бу орада Al-Mayadeen телеканали Дамашқ танкерга Исроил дрони ёрдамида зарба берилган деб ҳисоблаётганини маълум қилган.