11:33 / 26.04.2021
1954

3-синф кичкинтойлари очган мўжаз кутубхонага саёҳат

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани 27-мактабнинг 3-синф ўқувчилари кичик кутубхона ташкил этишди. 

3-синф ўқувчилари Гулҳаё Ҳамидуллаева ҳамда Мадина Йўлдошалиева устозлари билан бирга шаҳардаги катта кутубхонага саёҳат қилишади. Саёҳатдан сўнг ўзлари кутубхона очиш режаси пайдо бўлади. 

 

Кутубхона очиш мақсадидаги кичкинтойлар синфдошларининг уйига китоблар йиға бошлашади. 

Бошланишида 34-35та китоб билан бошланган кутубхонада бугун 60дан ортиқ китоб мавжуд. 

Кичкинтойлар очган кутубхонанинг ўзига хослиги, катта кутубхоналардаги каби китобхонларга махсус карталар очилади ва олган санаси ва топширадиган санаси ёзиб борилади. 

Болажонларнинг айтишича, китоблар сонини 100тадан орттириб, кутубхонани кенгайтиришмоқчи. 

Болажонларнинг кутубхонаси кенгайишида ҳисса қўшувчилар топилади деган умиддамиз.

Top