Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонлик мактаб ўқувчиси Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Элдор Усмонов Токио олимпиадасининг сузиш бўйича мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Элдор Усмонов – вилоят сув спортига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси.
У шу ой Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон очиқ чемпионатида 100 метрга баттерфлай усулида сузиш бўйича 51,83 сония натижа қайд этиб, Олимпиада нормативини бажарди.




«Оиламизда спортга жуда қизиқишади. Ота-онам 7 ёшимда Андижон шаҳридаги сув ҳавзасига олиб бориб, мураббийим Ойбек Исмоиловга топширишди. Узоқ йиллар кунига 4 соатдан сузиш билан шуғулландим.
Устозларимнинг меҳнати эвазига ўтган ҳафта Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон очиқ чемпионатида Токио олимпиадаси йўлланмасига эга бўлдим.

Шуни билдимки, агар инсон ўз устида узоқ ишласа, албатта муваффақиятларга эришади. Барча тенгдошларимни спорт билан шуғулланишга чақириб қоламан», – дейди Элдор.
Андижон вилоят сув спортига ихтисослашган БЎСМ мураббийи Ойбек Исмоиловдан шогирдининг муваффақияти ҳақида сўрадик.

«Элдорнинг муваффақиятидан жуда хурсандман. У сингари ёш спортчиларнинг катта ғалабаларга эришиши минглаб ўқувчиларни стадионлар, сув ҳавзалари томон боришларига сабаб бўлади. Бу жуда яхши», – дейди Ойбек Исмоилов.


Маълумот учун, 2016 йилги Рио Олимпиадасининг сузиш мусобақаларида Ўзбекистоннинг 2 спортчиси қатнашган бўлса, 2021 йилги Токио Олимпиадасига ўзбекистонлик 5 нафар сузувчи йўлланма олди.
23 июлдан старт олиши кутилаётган олимпия ўйинларида Элдор Усмоновдан ташқари Алексей Тарасенко, Одилбек Юсупбоев, Хуршиджон Турсунов ва Владислав Мустафин ҳам Ўзбекистон шарафини сузиш мусобақасида ҳимоя қилади.
Элмурод Эрматов,
Жаҳонгир Маҳмудов
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026
Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди
18:35 / 30.05.2026
Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
17:11 / 19.05.2026