ОЧЛ. «Пахтакор» «Трактор»ни мағлуб эта олмай, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди
Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида «Пахтакор» Эроннинг «Трактор» клубига қарши майдонга тушди.
Шаржадаги баҳсда Питер Хюистра шогирдларини фақатгина ғалаба қониқтирар эди, аммо Тошкент жамоаси гуруҳдаги беш ўйиндан тўртинчисида ҳам муроса йўлини танлади. Баҳсда нурсид дуранг қайд этилди – 0:0.
Натижада «Пахтакор» гуруҳдаги очколари сонини 4тага етказиб, 3-ўринда қолди. «Трактор» ҳисобида эса 7 очко бор ва эронликлар 2-ўриндан жой олган. Сўнгги турдаги «Эйр Форс» клубига қарши ўйиндаги ҳар қандай натижага қарамай, «Пахтакор» плей-офф босқичига чиқа олмайди.
ОЧЛ. 5-тур
«Трактор» (Эрон) - «Пахтакор» (Ўзбекистон) - 0:0
Ҳакам: Ҳусайн Абу Яҳё (Ливан)
«Трактор»: Муҳаммадризо Ахбори, Муҳаммадризо Хонзода, Ҳади Муҳаммади, Ҳамид Буҳамдан, Пейман Бобойи, Саман Наримонжаҳон, Меҳди Тикдари, Мейсам Темурий, Абулфазл Раззоқпур, Ашкан Дежага (Кишоварзи, 56), Милод Фахриддиний.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 19.Шароф Муҳитдинов (8.Азизбек Турғунбоев, 56), 27.Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов, 86), 18.Ҳожимат Эркинов ( 42.Аббос Файзуллаев, 68), 10.Драган Черан, 28.Диёр Холматов (21.Аброр Исмоилов, 56), 9.Эрен Дердийўқ (17.Шерзод Темиров, 68).
Мавзуга оид
23:07 / 21.10.2024
ОЧЛ. «Пахтакор» Ироқда дуранг қайд этиб, 8-ўринда қолди
21:16 / 02.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Марушичнинг дубли эвазига «Шабоб Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамга айланди
15:00 / 16.08.2024
Элит ОЧЛга қуръа ташланди — «Пахтакор» гуруҳда Саудия клублари билан ўйнамайди
12:42 / 16.08.2024