Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда 81 минг евро миқдоридаги қалбаки валюта аниқланди
«Қишлоққурилишбанк» Сирдарё минтақавий филиалида 81 минг евро миқдоридаги хорижий валютадаги қалбаки пул аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш мақсадида вилоят ИИБга тақдим қилинган.
«Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилган ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари якунлангач, қўшимча маълумотлар эълон қилинади», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Сайхунобод туманидаги маҳаллалардан бирининг котиби «Асакабанк» масъуллари билан тил бириктириб, фуқаролар номига уларнинг хабардорлигисиз кредит олганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
11:15 / 01.12.2025
Сирдарёда зовурга тушиб кетган Cobalt қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди
17:40 / 11.11.2025