Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бошидаги жиддий касалликдан тузалиши учун хайрия акцияси ўтказилган Иброҳимжон Камолов Туркияда вафот этди
Kun.uz сайтида “Болам бошидан 10 марта операция қилинди” – Иброҳим хорижда оғир аҳволда” сарлавҳали хайрия мақоласи эълон қилгандик. Унда Туркияда мураккаб вазиятда қолган юртдошимиз ҳақида ҳикоя қилинганди.
10 ёшни қаршилаган Иброҳим Камолов бош миясидаги жиддий касаллик туфайли 2020 йилнинг 26 декабрида Туркиянинг “Мемориал” клиникасига олиб борилади. Ота-она ва яқинлари топганларини йиғадилар ва ҳатто уйлари ҳам сотилади. Ўсма касаллигини бартараф қилиш учун ўтказилган операциядан кейинги жараён мураккаб кечади ва Иброҳимнинг аҳволи оғирлашаверади. 5 кунга мўлжалланган муолажалар 3 ой давом этади ва оила қийин аҳволга тушгани учун Kun.uz муштарийларидан ёрдам сўрайдилар.
Саховатли юртдошларимиз зарур маблағ йиғилишида жонбозлик кўрсатдилар. Аммо Аллоҳнинг иродаси бошқа, Иброҳимжоннинг умри қисқа экан. Муборак рамазон ойининг муборак жума кунида Иброҳимнинг жони узилди ва унинг жасади Ўзбекистонга олиб келиниб, куни кеча тупроққа қўйилди.
Оғир синовга, айрилиққа дуч келган оилага сабр тилаймиз ва ҳамдардлик билдирамиз.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025