16:59 / 07.04.2021
4931
“Болам бошидан 10 марта операция қилинди” – Иброҳим хорижда оғир аҳволда

Айни пайтда Туркияда бўлиб турган бу оиланинг тақдири ҳар қандай инсоннинг дилини изтиробга солиши тайин. Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, ҳозир Иброҳим ва оиласининг шифохона кунлик тўловига ҳам пуллари қолмаган.

Айни ўйнаб-куладиган ёшдаги, эндигина 10 ёшни қаршилаган Иброҳим Камолов бош миясидаги жиддий касаллик билан курашмоқда. Вазият оғирлашиб бораётгани маълум бўлгач, 2020 йилнинг 26 декабрида ота-оналари ва яқинлари бор-будларини йиғиб, уни Туркиянинг “Мемориал” клиникасига олиб бориб операция қилдирдилар. Операциядан кейин гистология натижасига кўра кимё терапия ва нур терапия белгиланган. Операция оғир кечгани сабаб, боланинг ўзига келиши орқага чўзилиб кетади.

– Боламнинг соғлиги учун ҳеч нарса кўзимизга кўринмай, уйимизгача сотиб келгандик. Шу кунгача Иброҳимжон ўнтача операцияни бошидан ўтказди ва яна бир жуда оғир операция олдинда турибди. Мия суюқлигига инфекция тушиб қолгани саломатлигига жиддий таъсир қилди. Болам бурнидан томизилиб, сут ва протеин билан озиқлантириляпти. Нафас олиши қийинлашиб қолганди, реанимацияга тушиб, томоғига трубка ҳам қўйилди. 5 кунда операция қилиниб қайтасизлар дейишганди, 3 ойдан ортди мана...

Ҳар кунлик даволанишимиз нархи 540 доллар, шуни тўлай олмай қийналяпмиз. Илтимос, боламнинг ҳақига дуо қилинглар, ҳеч кимнинг бошига бу кунлар тушмасин. Бор-будимизни сарфлаб бўлдик, энди Аллоҳ дилларига савоб ёзган саховатпеша инсонлардан ўзга умидимиз қолмади, – йиғлаб сўзлайди Иброҳимнинг онаси Маъмура Холматова.

Юртдошларимиз ҳеч бир хайрияга бефарқ бўлмаганлар, айниқса, хорижда қийин вазиятга тушганларга ўзгача меҳр кўрсатадилар, далолат қиладилар. Худо хоҳласа кўпчилик кўмаги билан Иброҳим соғаяди ва ўзи келиб халқимизни дуо қилади.

Иброҳим Камоловга тегишли маълумотлар:

UZCARD: 8600 1204 4317 3557

VISA CARD: 4231 2000 0053 9600

Kамолов Илҳомжон (отаси)

Телефон: +905527791497

Аброр Зоҳидов

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top