Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:02 / 28.04.2021
6250
1 дақиқада ўқилади
28 апрел куни Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади
Фото: KUN.UZ
28 апрелда кундуз куни республика ҳудудига Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 30-35 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 36-38 даража иссиққача кўтарилади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли ва иссиқ бўлади. Кундузи термометр устуни 34 даража иссиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 20-25 даража иссиқ бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш