Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади
Президент ва ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- Президентнинг 16.04.2018 йилдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони;
- Президентнинг 23.05.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори;
- Президентнинг 16.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори;
- Президентнинг 4.09.2019 йилдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори;
- Президентнинг 11.08.2020 йилдаги «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори;
- Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ белгиланишича, Халқаро ислом академияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси муассислигидаги давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Белгиланишича, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг раҳбарияти, ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Дин ишлари бўйича қўмита раисига, Марказ раҳбарияти ва ходимларига – 4 баравар) миқдорда қўлланилади.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бошқарув ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 2 баравар миқдорда қўлланилиши белгиланган.
Бундан ташқари, қўмита бошқарув ходимлари лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади:
- фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга шахслар учун – лавозим маоши 30 фоизигача;
- фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга шахслар учун – лавозим маоши 60 фоизигача миқдорда.
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.
Мавзуга оид
14:37 / 16.02.2026
B2 учун 50 фоиз, C1 учун 100 фоиз: касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
10:03 / 12.02.2026
Айрим техникумлар ходимларига 100 фоизлик устама белгиланди
14:00 / 02.02.2026
“Спорт тарғиботчиси”га устама: 20 фоиз қўшимча тўлов белгиланди
14:24 / 08.01.2026