Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим шифокорларга қўшимча устамалар тўланади
“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2025 йил 1 июлдан республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади.
2025 йил 15 июнгача Тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда, 2025 йил якунигача қолган ҳудудларда аҳоли “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда тиббиёт бригадаларига бириктирилади.
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йил 1 июндан Дастур доирасида қисқа муддатда тиббиёт муассасаларида аҳоли учун қулай шароитлар мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:
🔹 тиббиёт муассасаларида кутиш заллари ташкил қилиниб, ўриндиқлар билан таъминланади;
🔹 аҳоли, беморлар, ногиронлар ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади;
🔹 “Она ва бола” хоналари ташкил қилинади, хоналар ва йўлаклар тежамкор замонавий ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади.
Мавзуга оид
17:59 / 06.05.2026
Самарқандда хатна фожиаси: соғлом болаларни носоғлом тизим ўлдирди
21:10 / 03.05.2026
Наманганда аёл укол олаётганда вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
14:37 / 16.02.2026
B2 учун 50 фоиз, C1 учун 100 фоиз: касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
10:03 / 12.02.2026